Американинг Consumer Reports Chevrolet компаниясининг 2016 йилда тақдим этилган Bolt хэтчбек электрокарининг синов натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, Bolt бир марта қувватлангач энг узоқ масофани ортда қолдира оладиган машина экани аниқланган. Нашрнинг ёзишича, электромобиль ўз кўрсаткичлари бўйича иккита «Тесла» моделини ортда қолдирган.

АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA)га биноан, моделнинг энг кўп ҳаракатланиши 238 миль (383 километр)ни ташкил этади. Бироқ, CR мутахассислари қўшимча қувватлашсиз 250 миль (402 километр) масофани ортда қолдиришган. 

Бунда 75D модификациясидаги Tesla Model S тестида у 235 миль (378 километр)ни ортда қолдирган. EPA бўйича машина 259 миль (416 километр)ни босиб ўтиши қайд этилган. Bolt, шунингдек, кўрсаткичлари Model S’дан паст бўлган Model X 90D электромобилини ҳам ортда қолдирган.

Consumer Reports нашрига кўра, Tesla Model S ёки Model X 100D намунасида Chevrolet Bolt моделини ортда қолдириши мумкин. Бироқ бу автомобиллар 100 минг доллардан қиммат туради, Bolt моделини 37,5 минг долларга харид қилиш мумкин. 

Chevrolet Bolt 200 от кучига эга электромотор ва 60 кВт*соатлик литийли батарея билан жиҳозланади. Машина тахминан 7 сонияда «юз»га чиқади. У 320 кмгача юриши айтилади. «Болт» АҚШда 2016 йилнинг энг яхши автомобили деб тан олинган эди.