Эҳтимол, бугунги кун демократиясига ишонган кишилар қолмаган, десак хато бўлмаса керак. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бугунги кунда дунёни демократия эмас, пуллар бошқармоқда. Афсуски, Данила Багров «Куч ҳақиқатда», деганида хато қилган. Куч қаерда ва кимларда эканини билишни хоҳлайсизми? Қуйидаги кишиларда. 

Кампрад сулоласи

IKEA ҳақида эшитгандирсиз? Ҳа, у Кампрад сулоласига тегишли. Швеция корпорацияси тасаввур қилиб бўлмас даражада сармояга эга ва мамлакат ҳукумати ишига бевосита таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, гўёки хайрия жамғармалари тармоғи ЕИ бўйлаб тарқалган. Айтишларича, IKEA раҳбари Ингвар Кампрад шу йўл билан ўз назоратини ўрнатган.

Гейтслар сулоласи

Ҳа, айнан сизу биз билган Microsoft асосчиси Билл Гейтс. Компаниянинг сўнгги 10 йилликдаги манфаатлари хай-текдан бошқа соҳаларни ҳам қамраб олди. Гейтслар оиласи (Мелинда Гейтс ҳам иштирок этади ахир) АҚШнинг аксилмонопол қонунлари билан боғлиқ кўплаб можароларга аралашиб қолди. Аммо, ҳар қандай кўнгилсизликдан қутилиб қолди. Бундан ташқари, Гейтслар демократларга ҳам республикачиларга ҳам молиявий кўмак беришини яхши биламиз. Шу билан у Конгрессдаги ҳокимиятни назорат қилишга уриниб келади. 

Миттал сулоласи

Mittal Steel компанияси ўз фаолиятини унча катта бўлмаган пўлат қуйиш заводидан бошлаган. Лакшми Миттал ўз ишларини унчалик ҳам ошкор этишни хоҳламайди. Компаниянинг Британия қўлловидаги харидларини, яқинда ЕИга аъзо бўлган мамлакатларга таъсирини яшириб бўлармиди. Миттал Руминия ва Болгарияда ўзини қиролдек ҳис қилади. 

Ол Саудлар сулоласи

Саудия Арабистони дунё нефть экспортининг бешдан бирига эгалик қилади. Бу бойликни эса Ол Сауд подшоҳлик оиласи бошқаради. Сулола тахтда мустаҳкам ўрнашиб олган. Шундай экан, бу сулола дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятга алоқаси йўқ, деб ўйлайсизми?
 
Ка-Шинг оиласи

Осиё ҳақида ҳам унутмаслик керак. Ка-Шинглар оиласи минтақанинг энг бадавлат сулоласи ҳисобланади ва Хитойнинг иқтисодий тараққиётига сезиларли босим ўтказади. Дунё экспертларига кўра, Ли Ка-Шингнинг ўзи Триада жиноий гуруҳи билан нафақат алоқадор, балки улардан энг кучлисини бошқаради. 

Рокфеллерлар сулоласи

Ва ниҳоят, классика. Рокфеллерлар оиласи ҳақида эшитмаганлар кам бўлса, ажаб эмас. Ахир улар дунёнинг энг бадавлат хонадонидан бирининг аъзолари ҳисобланишади. Жон Рокфеллер давридан бери корпорация улкан ҳажмга кенгайди. Миллиардер авлодлари бугунги кунда АҚШ молиявий бошқармасида муҳим лавозимларни эгаллаб келишади. 

Ротшильдлар сулоласи

Узоқ 1818 йилдаёқ Ротшильдлар сулоласи кучли ҳисобланар эди. Улар ўша пайтларда ҳам нафақат алоҳида шахслар, балки мамлакатларни пул билан таъминлаган. Масалан, Пруссия 7 миллион фунт қарз олган, кейинчалик Англиянинг ўзи ҳам қарздор бўлиб қолган. Ҳозирда, Ротшильдлар сулоласи доллар ҳажмини бевосита бошқаради.