IDC компанияси мутахассислари дунёда энг кўп сотилувчи планшет қайси эканлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, бу борада етакчи iPad ҳисобланади, унинг жаҳон бозоридаги улуши 30 фоизни ташкил қилган, деб хабар бермоқда Gizbot.

2-ўринни Samsung эгаллаган, унинг улуши 15,8 фоизни ташкил қилмоқда. Етакчи учликдан Хитойнинг Huawei компанияси 8 фоизлик кўрсаткич билан ўрин олган.

Планшетларга умумий талабнинг пасайиши вақтида фақатгина Apple гаджетлари савдоси ошган. Таҳлилчиларнинг фикрларича, компаниянинг бундай муваффақияти иккита янги маҳсулот чиқаргани ҳамда ҳамёнбоп нарх сиёсати билан боғлиқ.