Ёшлар ўртасида “Best Soft Challenge” –энг яхши дастурий таъминот воситалари танлови эълон қилинди

Технология 04 Август 2017 2006

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юртимиз ёшлари ўртасида “Best Soft Challenge-2017” – энг яхши дастурий таъминот воситалари танловига старт берди. 

Танлов мақсади дастурий таъминот соҳасида ёш дастурчиларни рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва саноатга жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришдан иборат. 

2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган танловда олий таълим муассасаларининг талабалари, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, 25 ёшгача бўлган хоҳлага юртдошларимизнинг иштирокида ўтказилади. Танлов ўқувчи-талабаларнинг бўш вақтларини мақсадли сарфланишига хизмат қилади. 

Жорий йилда 3 та йўналишда 3 тадан энг яхши ИТ-таклифлар аниқланади: 
1. «Ақлли шаҳар» 

2. Компютер ва мобил ўйинлар 
3. Савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича энг яхши лойиҳалар. 

Шунингдек, танловга “АКТ йўналишида энг илғор ғоя” махсус номинацияси ҳам жорий қилинган. 

Мазкур номинациялар бугунги дастурий таъминот воситалари бозоридаги энг сўнгги тенденциялар асосида саралаб олинган. Мисол учун, бугун мамлакатимизда шаҳарлар ва бино ва тузилмаларда хавфсизликни таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан «ақлли шаҳар» тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ўринда умумий хавфсизлик, мониторинг ва назорат, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш, фавқулодда ҳолатларда тезкор хабар бериш тизимларини яратиш, виртуал туризм, шунингдек «ақлли дўкон», интерактив тамаддихона, “ақлли офис” каби замонавий дастур ва ишланмаларни яратиш муҳим ҳисобланади. Буларни эса ўзимизнинг кадрлар, мутахассислар яратгани мақсадга мувофиқ.

Танлов ғолиблари расмий ҳомийлар – HUAWEI, “O‘zbektelekom” компаниялари, «UZINFOCOM» компютер ва ахборот технологияларини жорий қилиш марказининг мукофотлари билан тақдирланишади. 

Танлов 2017 йилнинг 4 августидан 10 ноябрьига қадар 3 босқичда ташкил қилинади. 

1 босқич: 4 августдан 16 октябргача – иштирокчилар рўйхатга олинади;
2 босқич: 18 27 октябр – дастлабки саралаш босқичи (финал ғолибларини аниқлаш).
3 босқич:1 10 ноябрь – якуний саралаш танловлари (ғолибларни аниқлаш).

Танловда 3 кишидан иборат гуруҳлар қатнашишлари мумкин. 

Индивидуал ва гуруҳли иштирокчилар фақат бир номинацияда иштирок эта оладилар (қайта иштирок этиш мумкин эмас). 

Иштирокчиларни рўйхатга олиш ва ишланмаларни тақдим этиш www.software.uz сайтида онлайн режимида амалга оширилади. 3 босқичда иштирок этиш истагида бўлган иштирокчилар ҳайъат аъзоларига ўз лойиҳаларини тақдим қиладилар. 
Ишланма ва лойиҳаларни баҳолашда уларнинг долзарблиги, ғоянинг оригиналлиги, технологик ишланманинг афзалликлари, интерфейс ва фойдаланиш қулайлиги, дастурий таъминотдан эркин фойдаланиш, унинг очиқ кодли тизимда яратилганлигига эътибор қаратилади.

Долзарб лойиҳалар амалга татбиқ этиш учун тавсия қилинади. Ишланмалар учун барча муаллифлик ҳуқуқлари ишланма эгаларига тегишли ҳисобланади. 

Ахборот технологиялари бозорининг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш бозори миллий иқтисодиёт самарадорлигини кўтаришда катта имкониятларга эга. Жаҳон амалиётида дастурий таъминот ҳисобига мамлакатнинг фаол иқтисодий ривожланишига оид мисоллар кўп, хусусан, кейинги вақтларда софтвер соҳаси миллий иқтисодиётнинг янги инновацион таркибий қисмига айланмоқда.

Айнан шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 30 июньида «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. 

Фармон асосида ташкил қилинаётган “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази дастурий таъминот ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий имтиёзлар беради.

Инновация маркази олдида турган муҳим вазифалар қаторида: 

- иқтидорли ёшлар томонидан томонидан илгари сурилаётган “старт-ап” лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг «ахборот технологиялари» мутахассислиги бўйича битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини таъминлаш;
- қисқа муддатли ва ўрта муддатли ихтисослашган, жумладан чет эл мутахассислари иштирокидаги курсларни ташкил этиш орқали АКТ соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилишни санаб ўтиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар