Францияда ҳавога учирилган пуфак Флоридада аниқланди

Жаҳон 04 Август 2017 4485
Фото: DR

Март ойида Париж яқинидаги шифохонадан ҳавога учирилган пуфак 7 минг км узоқликда – АҚШнинг Флорида штатида аниқланган. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

15 март куни Монтессон коммунасидаги шифохонада болалар байрами доирасида шифохона манзили ёзилган карточкалар маҳкамланган кўплаб пуфаклар учирилганди.

Таъкидланишича, 18 та пуфак бир неча кундан кейин шифохонадан 137 км узоқликда аниқланган.

Пуфаклардан бири Флорида штатидаги Тампа шаҳрида аниқланган ва у ердан бу ҳақда 29 июлда мактуб келган.

Париж метеорологик хизмати бошлиғи ўринбосари Лоран Перроннинг айтишича, пуфак АҚШга тахминан 10 кунда етиб борган бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар