Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан имзоланган Россия, Эрон ҳамда КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонунга расман қарши чиқди.

«Хитой томони бир томонлама санкцияларга қарши чиқади», - дея ҳужжатдан иқтибос келтиради ТАСС.

Таъкидланишича, Пекин «давлатлараро можароларни бир-бирига ҳурмат, тенг ҳуқуқли мулоқот йўли орқали ҳал қилиш» тарафдоридир.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия Федерациясига қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади.