Испаниянинг Вальдепеньяс шаҳрида 25 кишини олиб кетаётган автобус тўнтарилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда.

Автофалокат маҳаллий вақт билан тунги соат 3:00лар атрофида юз берган. Автобусда 16-57 ёшлар оралиғидаги йўловчилар бўлган.

24 киши шифохоналарга олиб кетилди. Таъкидланишича, айни дамда 20 кишига уйга жавоб берилган.