Қандай асосларга кўра режали текширув ўтказилишида ташаббус кўрсатилади?

Жамият 04 Август 2017 7309

ҚҲТБТ порталида тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги қонунчиликка тузатишлар лойиҳалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Бугунги кунда молиявий ва солиқ ҳисоботлари ва солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил этиш асосида ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланганда солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятининг текширилишида ташаббус кўрсатишлари мумкин. Мазкур тартибга аниқлаштириш таклиф этилади.

Лойиҳага биноан текширув билан қамраб олинадиган даврда ўтказилган камерал назорат якунларига кўра 2 ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик субъектини  текширишда ташаббус кўрсатиш мумкин:

•  текширилаётган давр мобайнида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун пеня ҳисоблаб ёзиш;
•  солиқ текшируви билан қамраб олинган даврда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳуқуқини берувчи ходимларнинг сони бўйича энг юқори кўрсаткичларга бир неча бор яқинлашиш;
•  солиқ текшируви билан қамраб олинадиган бир нечта солиқ даврларининг   зарар билан якунланиши;
•  банк ҳисобварақлари бўйича операциялар вақтинчалик тўхтатиб турилганидан кейин (5 банк кунигача бўлган муддатда) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмаган ҳолда товар (иш, хизмат)ларни сотган тадбиркорлик субъектлари томонидан аниқланган солиққа оид  ҳуқуқбузарликларнинг бартараф этилмаслиги ёки мазкур солиққа оид  ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш;
•  солиқ текшируви билан қамраб олинган давр ичида тадбиркорлик субъекти жойлашган жойининг бир неча маротаба ўзгартирилиши.

Бундан ташқари, уларга нисбатан солиқ мониторинги режими амал қилаётган тадбиркорлик субъектлари текширишлар режа-жадвалига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, солиқ назоратининг замонавий шакли бўлган солиқ мониторингининг жорий қилиниши Президентнинг яқинда эълон қилинган 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон Фармонида кўзда тутилган.

Қуйидагилар мазкур қоидадан истисно ҳисобланади:

•  солиқ мониторинги қўлланилган давр учун аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига нисбатан солиқлар ва мажбурий тўловлар суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши;
•  юқори турувчи солиқ органи томонидан ҳудудий солиқ органлари иши устидан назорат қилиниши чоғида солиқ мониторинги қўлланилган тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда;
•  солиқ мониторинги амал қилишининг муддатидан олдин тўхтатилиши;
•  солиқ органининг солиқ мониторинги чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича асосланган талабини солиқ тўловчи томонидан бажарилмаслиги.

Қуйидаги қонун ҳужжатларига: Солиқ кодекси, «Хўжалик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар, шунингдек айрим қонуности ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритилмоқда.

Лойиҳалар ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар