Қашқадарёдаги тоза ичимлик суви муаммоси тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди

Жамият 04 Август 2017 3667

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланиши мутасадди раҳбарлар олдида турган энг долзарб масалалардан биридир. Зеро, тоза ичимлик суви истеъмоли аҳоли саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказади. Кун.uz сайтининг электрон почтасига Қашқадарё вилоятида мазкур йўналиш бўйича юборилган мурожаатларга тегишли мутасадди ташкилотлардан жавоб олинди.

Мурожаат: “Ассалому алайкум. Мен Қашқадарё вилояти Косон тумани марказида яшайман. Косон шаҳрида 7 йилдан бери ичимлик суви йўқ. Қарши шаҳридан машиналарда ташилади. Бир машинасини 100 мингдан оламиз. Бу ҳақда кимдир қизиқадими?”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2015 йил 6 мартдаги 2313-сонли қарорига асосан “Қашқадарё вилоятининг Китоб-Шаҳрисабз сув манбаидан чиқувчи магистрал сув қувури атрофидаги аҳоли пунктлари ва Косон, Муборак ичимлик сув тизимларини лойиҳаси” учун 51,5 млн доллар ажратилиши лойиҳага киритилган. Ушбу лойиҳа бажарилгандан сўнг, Косон туманида ичимлик сув таъминоти яхшиланади. 

2017 йил 8 июнь куни Қарши шаҳрида сув ташиш билан шуғулланаётган 100 тага яқин автомашина ҳайдовчилари билан учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларга ҳудудларга 4 тонна ичимлик суви 35-40 минг сўмдан сотиш ҳисоб-китоблари ишлаб чиқиб кўрсатилди. Ҳайдовчилардан ичимлик сувининг нархини сунъий равишда оширмаслик тўғрисида тушунтириш хатлари олинди. Шу билан сув ташиш автомашиналари ва сув тарқатиш шохобчаларига вилоят молия бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган ичимлик нархлари белгиланмоқда”.

Мурожаат: “Ассалому алайкум. Қамаши тумани маркази, яъни Қамаши шаҳри аҳолиси ичимлик сувини  (водовозлардан) сотиб олиб истъемол қилади. Водовозчилар, асосан, ўзларининг шахсий транспорти (водовоз)да сув олиб келиб беришади.

Яқинда турмуш ўртоғим уйда ҳовузда сув қолмаганини айтиб қолди, шуни сув олиб келадиган (водовоз)чиларга айтишимни илтимос қилди. Мен ҳам вақтни кетказмай, ҳар доим сув олиб келадиган йигитларга сув олиб келишини телефон қилиб айтдим. Улар энди ишламасликларини айтдилар. 

Нима эмиш, ҳокимият уларга сувни шахсий транспортда сотишни тақиқлаган эмиш. Энди ҳайронман қаердан сув олиб ичсак бўлар экан. Ҳокимият олдин давлат сув сотувчи транспортларини ташкил қилиб, кейин шахсийларини тўхтатса бўлмасмикан? Бу вақтда аҳоли қандай ичимлик суви билан таъминланади? Бу масалани мутасадди ходимлар ўйлаган бўлса ажаб эмас. Бу масала бўйича ҳам кенгроқ ёндошсангиз жуда хурсанд бўлар эдим”.

Жорий йилнинг ёз даврида аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, мавжуд сув тарқатиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш ва аҳолига сув ташиш автомашиналари томонидан ичимлик суви нархининг сунъий равишда ошиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида вилоят молия бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари билан хамкорликда амалий ишлар олиб борилди. Ушбу қисқа вақт давомида сув ташиш автомашиналари билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганди. Ҳозирга келиб ушбу муаммолар бартараф этилди. Айни дамда сув ташиш транспортлари билан боғлиқ муаммо йўқ.

Мурожаат: “Салом. Қарши тумани, Бешкент шаҳрида ичимлик сувининг нархи жуда кўтарилиб кетди. 2 ой олдин 1 машина сув (5 тонна) 20 000 сўм эди, ҳозир 40 000 сўм бўлган. Сабаби лицензия тўлаяпмиз, дейишяпти. Нега бундай бўляпти?”

Сув тарқатиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш ва аҳолига сув ташиш автомашиналари томонидан ичимлик суви нархининг сунъий равишда ошиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида вилоят молия бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари билан хамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудларда сув ташиш билан шуғулланаётган автомашиналарга сув ташиш масофаси, сув хажми, сувнинг нархи ва ишонч телефон рақами каби ёзувларни ёзиш орқали аҳолига қулайлик яратиш йўлга қўйилмоқда.

Мурожаат: “Ассалому алайкум. Мен Қарши шаҳридаги кўпқаватли уйда истиқомат қиламан. Ёз кунларига келиб ичимлик сувида муаммолар кўпая бошлайди. Аҳоли томонидан ичимлик сувидан томорқани суғоришда ишлатиш, қўлбола насослар ёрдамида сувни тортиб олиш каби ноқонуний уланишлар сабаб, босим кескин камайиб, юқори қаватларга ичимлик суви етиб бормайди. Сув-оқава корхонаси ходимлари томонидан назорат ўта паст даражада. “Сувоқава” корхонаси фаолияти устидан ким назорат қилади? Қашқадарё телерадиокомпанияси томонидан Қарши шаҳар “Сувоқава” корхонаси билан очиқ мулоқот ташкил этиш мумкинми? Ёки бу ташкилот шунчалик махфийми?”

Жорий  йилнинг ёз ойлари бошланиши муносабати билан ичимлик сувига бўлган талаб ошиши сабабли Қарши шаҳрига ичимлик суви келиши камайди. Аҳоли томонидан ичимлик сувидан томорқани суғоришда ишлатиш, қўлбола насослар ёрдамида сувни тортиб олиш каби ноқонуний уланишларни узиш мақсадида кечаю-кундуз корхона томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ноқонунийлари узилиб, суғориш ишлари қаттиқ назоратга олинди. Ҳозирги кунда сув таъминоти яхшиланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар