Қирғизистон президенти лавозимига номзодлардан бири давлат тили бўйича имтиҳондан ўта олмади

Жаҳон 04 Август 2017 4655

Қирғизистон президенти лавозимига номзодлардан бири, "Шматрица" маҳаллий компанияси директори Руслан Джунусов сайловолди пойгасидан чиқиб кетди, чунки давлат тили – қирғиз тили бўйича тестдан ўта олмади. Бу ҳақда  ТАСС ахборот агентлигига Қирғизистоннинг давлат тили бўйича миллий комиссияси маълум қилди. 

"Қонунга кўра, президентликка барча номзодлар қирғиз тилини яхши билишлари керак. Давлат хизматчилари билимлари даражасини аниқлаш учун "Қирғизтест" деб номланган махсус тизим яратилган бўлиб, унинг ёрдамида тилни билиш даражаси аниқланади", деб тушунтирилди комиссияда. Тестдан муваффақиятли ўтиш учун номзодлар 100 баллдан 60 балл тўплаб, ўртадан юқори даражани кўрсатишлари керак. "Жунусов 46,1 баллик натижани кўрсатди", дейилган хабарда.

Айни вақтда ўз номзодини қўйишини эълон қилган 59 кишидан 20 га яқини давлат тилидан имтиҳондан ўта олган. Ҳозирча бу борада энг катта натижани мамлакатда таниқли сиёсатчи, журналист Адахан Мадумаров кўрсатган, унинг олган бали 96,8 ни ташкил қилган. 2-ўринда мамлакатнинг амалдаги бош вазири Сооронбай Жээнбеков кетмоқда, у тестдан 94,6 балл олган.

Аввалроқ 59 киши ўз номзодини сайловларга қўйиш ҳақида сайлов комиссиясини огоҳлантирган бўлиб, бугунга келиб уларнинг сони 4 нафарга камайди: икки киши сайловолди кампаниясида иштирок этишдан бош тортган, бир киши эса 35 ёшга тўлмагани аниқланган, яна бир киши давлат тилига имтиҳондан ўта олмаган.

Қирғизистон президенти сайловлари 15 октябрга белгиланган. Сайловда иштирок этишга рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини олиш учун қирғиз тилига тест топширишдан ташқари, номзодлар ўз номига 30 минг фуқаронинг имзосини тўплашлари керак ва 1 млн сом миқдорида сайлов гаров пули киритишлари керак. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар