Қозоғистондан сўнгги 10 йилда 10 млрд долларлик ўғирланган пуллар олиб чиқиб кетилди

Жаҳон 04 Август 2017 6129

Қозоғистонда сўнгги 10 йилда ўғирланган маблағларни хорижга олиб чиқиш бўйича 36 та жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Kazakhstan Today маълум қилди.

"Жиноятчилар 10 млрд долларни ўмаришган ва уларни хорижга олиб чиқиб кетишган. Бу ЯИМдан 8,1 фоизга тенг", - дея хабар беришган Қозоғистон бош прокуратурасидан.

"Бизнинг бу ишдаги энг заиф томонимиз – малакали терговчиларнинг йўқлиги. Улар хорижий давлатларга сўровларни тўғри тузиш, активларга хатлов қўйиш ва уларни ватанга қандай қайтарилишини билмайдилар. Хорижий ҳамкасблар билан қалин алоқа йўқ", - дея таъкидлаб ўтишган идорадан.

Шу билан бирга, мамлакат бош прокуратурасидан айтилишича, ўтган йилнинг октябридан активларни қайтариш бўйича лойиҳани амалга ошириш бошланди. Биринчи навбатда академия базасида БМТ бошқармаси ва АҚШ элчихонаси кўмагида 169 терговчига таълим берилди, шунингдек, 10 нафар миллий мураббийлар тайёрланди.

"Хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан маълумотларни тезкор алмашиш мақсадида Европа ва Осиёнинг маълумот алмашиш бўйича жаҳон тармоқларига уландик. Эндиликда, расмий ёзишмага вақт сарфлаш ва жавобни узоқ кутиш керак эмас", - дея қайд этишган прокуратурадан.

Шунингдек, хабар қилинишича, тегишли идоралар билан хориждан жиноий даромадларни қайтариш бўйича услублар ишлаб чиқилди. Бунда АҚШ, Сингапур, Австралия, Буюк Британия, Канада каби давлатларнинг тажрибасига таянилди.

"Қўшма ишлар натижасида 60 миллион долларга хатлов қўйилди. Айни дамда уларни қайтариш бўйича ҳаракат қилмоқдамиз", - дея хабар беришган мамлакат бош прокуратурасидан.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар