Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қўнғирот тумани бўлими давлат инспектори С.Машарипов (исми-шарифлар ўзгартирилган) томонидан тумандаги "Ўрнек" МФЙда яшовчи фуқаро Х.Қабуловнинг табиий газдан жами 312 минг 331 сўм миқдорида қарзи бор эканлиги аниқланиб, уни тез кун ичида тўлаши лозим эканлиги ҳақида расмий талабнома берган, деб ёзади Kruz.uz.

Шу вақтда уй эгаси хизмат вазифасини ижро этаётган инспектор С.Машариповни ҳақорат қилиб, уни мушт билан бир марта уриб, изидан қувиб етиб, оёғи билан тепиб, кийимларидан тортиб, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган.

Бу ҳолат бўйича Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Қабуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-бўлими ва 277-моддасининг 3-бўлими "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.