Миробод туманида “паспортчи” фирибгар қўлга олинди

Жамият 04 Август 2017 5129

Жорий йилнинг 2 август куни Миробод туман ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан паспортини биометрик паспортга алмаштириш ва вояга етмаган Корея давлатида туғилган қизига Ўзбекистон Республикасида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 250 АҚШ долларини олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Миробод туманида 2 август куни соат 21.40да, 2016 йилнинг апрель ойидан 2017 йилнинг 6 январига қадар вақт оралиғида, Оқйўл кўчасида, 1980 йилда туғилган, Шайхонтоҳур тумани, Машъал кўчасида яшовчи А.Б., 1991 йилда туғилган, М.Улуғбек тумани, А.Югнакий даҳасида яшовчи Ғ.Н.ига паспортини биометрик паспортига алмаштириш ва уни вояга етмаган Корея давлатида 2014 йилда туғилган қизига Ўзбекистон Республикасида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб беришини ваъда бериб, 250 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланди. 

Миробод туман ИИБ томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар