Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Ўзбекистон 04 Август 2017 6003

Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 539-сон «Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Мактаб Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида очилади.

2017-2018 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабнинг 5-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бадиий академия 2017 йил 1 сентябргача:

•  4-сон академик лицей биносининг 1-қаватида 150 ўринли ўқув биносини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уни фойдаланишга топшириш;
•  бюстнинг ижодий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда уни сифатли яратиш;
•  4-сон академик лицей ҳудудида бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриши керак.

Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ барча харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб янги мактабни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради.

Ҳужжатда мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва адабиёт фанларидан, шунингдек психологик-педагогик диагностика бўйича тест синови ўтказиш кўзда тутилган.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети параметрларида таълим соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ихтисослаштирилган янги мактабнинг таъминоти учун зарур маблағлар назарда тутилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар