«ПСЖ»нинг янги футболчиси Неймар ўзини пул туфайли «Барселона»дан кетишда танқид қилаётганларга жавоб қайтарди.

Париж клуби унинг трансфери учун «Барселона»га 222 млн евро тўлади. Футболчининг йиллик маоши миқдори 30 млн еврони ташкил қилади.

«Мен бу кишиларга айтаманки, улар менинг ҳаётим ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Мени ҳеч қачон пуллар бошқармаган.

Мен ўзим ва оилам бахтиёр бўлишини истайман. Мен юрагимга қулоқ соламан, пул ҳақида ўйламайман. Агар шундай сабаб бўлганида бошқа клублардан бирига ўтишим ҳам мумкин эди.

Парижга пулни деб келмадим. Одамлар шундай ўйлаши жуда аламли. Пул - асосий сабаб эмас. 

Парижда ўзимни қулай ҳис қилишим мумкин. Бу ерда кўплаб дўстларим бор. Лекин улар ҳам менинг қарорим сабаби эмас.

Мен футболга ўчман. «Барселона»даги фаолиятимни якунладим. Энди янгисини бошлайман.

«ПСЖ»га менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен бу ишончни оқламоқчиман.

Энг қимматбаҳо футболчи номини кўтариб юриш менга муаммо туғдирмайди. Мен бундан ортиқча оғирлик сезмайман. Менинг вазним 69 килограмм», - дея ҳазил оҳангида сўзларини якунлаган Неймар.