«ПСЖ»нинг янги футболчиси сифатида таништирилган Неймар матбуот анжумани вақтида «Барселона»дан кетиши омиллари ҳақида гапирди.

«Мен жуда хурсандман. Янги чақирув учун раҳмат. Париж – ажойиб шаҳар. Ҳиссиётларимни сўз билан ифодалашга ожизман.

Мен каттароқ нарса истагандим. Менга янги чақириқ керак эди ва юрагим мени шу ерга келишга ундади.

Мен Парижга шунинг учун келдимки, мени бу ерда янги чақириқлар кутаётганди. Мен ўзимни «Барселона»да юлдуз сифатида ҳис қилмаётганим учун кетмадим. У ерда ҳаммаси ажойиб эди. Лекин юрагим менга«ПСЖ» сафига ўтиш вақти келганини айтди. Бу менинг ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири бўлди.

«Барселона» – катта клуб. У ерда кўплаб дўстларим қолди. Аммо бу футбол. Собиқ жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, улар менинг қароримни тўғри қабул қилишди», — деган Неймар.