ОАВ: Япониянинг 2 та йирик автокорпорацияси электромобилларни биргаликда ишлаб чиқаради

Технология 04 Август 2017 3420
Фото: EPA

Япониянинг йирик концернлари Toyota ва Mazda электродвигателли автомобилларни ишлаб чиқиш ҳамда АҚШ ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш мақсадида шериклик қилиш ниятида. Бу ҳақда Nikkei газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, икки компания вакиллари, Toyota Mazda’нинг 5 фоиз акцияларини харид қилиши, Mazda эса шерикчиликни йўлга қўйиш учун маблағ йўналтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Ҳар икки корпорация бунинг ҳисобидан 2019-2020 йилларда электромобиллар жаҳон бозорига чиқишга ҳаракат қилади.

Toyota ва Mazda маҳсулотини асосан АҚШда сотиш мўлжалланмоқда. Концернлар харажатларни камайтириш ва илғор технологияларни ривожлантиришга кўпроқ маблағ йўнатилриш учун у ерда йилига 300 минг автомобилни чиқариш қувватига эга заводни биргаликда қуради, асосан бу йўлтанламаслар бўлади. Ҳозирда Toyota АҚШда олтита корхонага эга бўлса, Mazda’да битта ҳам йўқ, шунинг учун маҳсулот Япония ҳамда Мексика орқали етказиб берилмоқда.

2015 йилда ҳар икки автомобиль ишлаб чиқарувчиси хавфсиз ҳайдаш технологияси ва атроф-муҳитга минимал зарар келтирувчи машиналарни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик кенгайганини маълум қилди. Бироқ ўшанда бунга биргаликда маблағ сарфлаш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Toyota ва Mazda ҳамкорлигининг кенгайиши жаҳон автомобиллар бозорини йирик концернлар маҳсулоти ҳисобидан ташкил этиш бўйича ҳаракатлар мустаҳкамланаётгани туфайли рўй берган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар