ОАВ: Шимолий Корея ярим йилдан кейин кучли водород бомба яратиши мумкин

Жаҳон 04 Август 2017 10753
Фото: CC0

Шимолий Корея олимлари кучли водород бомба яратиш устида жадал иш олиб бормоқдалар. АҚШ мудофаа вазирлиги манбаларига кўра, ярим йилдан кейин бу водород бомбаси тўлиқ тайёр бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Fox телеканали. 

Пентагонда таъкидланишича, бу бомба америкалик ҳарбийлар Хиросима ва Нагасакига ҳужум қилган бомбалардан бир неча карра кучлироқ бўлади.  

Аввалроқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин водород бомбаси синовлари ўтказилиши ҳақида гапириб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар