Президент бир гуруҳ темирйўлчиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Ўзбекистон 04 Август 2017 8613
Фото: «Ўзбекистон 24»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат темир йўл соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Президент фармонида қайд этилишича, қуйида рўйхати келтирилаётган шахслар Ўзбекистон «темир йўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, тармоқни замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, республикамизда темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизимини яратиш, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун» тақдирланган.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»

Исмаилов Халмурат — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент шаҳри

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Шайманов Aбсахат Бозорович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Термиз темир йўл масофаси йўл таъмирловчиси, Сурхондарё вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Нусратилло Саъдуллаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси бош директори

Рабимов Тошкуват Шодиярович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Самарқанд темир йўл масофаси кўприк устаси, Самарқанд вилояти

Хасилов Хуснутдин Нуриддинович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежери – бош муҳандиси

Сой Виктор Робертович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «406-ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж поезди» унитар корхонаси бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан

Сагдуллаева Элмира Шавкатовна — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти етакчи муҳандис-технологи, Тошкент шаҳри

Холмаматов Али Султонович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қарши электр таъминоти корхонаси электромеханиги, Қашқадарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Ганиев Полат Бегдуллаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси

Рустамов Рустам Бекназарович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Бухоро алоқа ва ишорат масофаси участка бошлиғи, Бухоро вилояти

Эгамов Маруф Мирзахмедович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўқон вагон депоси вагон йиғув цехи бригада бошлиғи, Фарғона вилояти

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар