Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларда АҚШнинг иқтисодий манфаатлари борми?

Жаҳон 04 Август 2017 9349
Фото: AFP

Россияга нисбатан АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан имзоланган ва янгиланган иқтисодий санкциялар кўринганидан ҳам кўпроқ ташвишни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазири Зигар Габриэль баёнот берган. Вазир жума куни мамлакатнинг шимолий шаҳарларидан бири, Вольфсбургда АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган санкциялар Европа ва Россия муносабатларига ҳам жиддий зарар етказишини таъкидлаган.

"Ташқи сиёсий манфаатларни иқтисодий фойда олиш мақсадида аралаштириб юбориш мумкин эмас. Агар Европа рус газини сотиб олмаса, Америка таклиф қилаётган нархда ресурсларни харид қилишимизга тўғри келади”, - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трамп чоршанба куни Россияга нисбатан кучайтирилган янги иқтисодий санкцияларни жорий этиш бўйича қарорга имзо қўйган. Лекин у ўзининг ижтимоий тармоқдаги микроблогида бундай ҳаракатда фақат Конгрессни айблаш кераклигини, унга босим бўлаётгани ҳақида ёзиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар