Бугун, 4 август куни руандаликлар мамлакат президентини сайлаш учун сайлов участкаларига йўл олмоқда. Шарқий Африкадаги ушбу мамлакатни кейинги 17 йил давомида Пол Кагамэ бошқариб келмоқда. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу галги сайловда ҳам Кагамэ ғолиб чиқиши кутилмоқда.

Сайлов участкалари соат 7дан 15гача фаол ишлаб туради. Мамлакатнинг умумий 12 миллион аҳолисидан 6,8 миллионга яқини овоз бериш учун рўйхатдан ўтказилган. Президентлик сайлови комиссиясида ишлаётган расмийлардан бири натижа шу кунинг ўзида эълон қилинишини билдирди.

Амалдаги президент Кагамэ 1994 йили юз берган геноцидни якунлаган мухолифат раҳбари бўлган. 2000 йилдан президентлик лавозимига киришган Пол Кагамэ мамлакат иқтисодиётини яхшилай олишга эришди, 2005 йилда Конституцияга ўзгартириш киритилиши билан у яна вазифасини давом эттира бошлади.