Шавкат Мирзиёев прокурорларни кескин танқид қилди

Ўзбекистон 04 Август 2017 181641
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ойда Тошкент вилоятига сафари якунида ўтказилган йиғилишда прокуратура органи ходимларини қаттиқ танқид қилган. «Кун»га етиб келган, ушбу йиғилишга оид аудиоёзувда президент прокурорларни «энг катта ўғрилар» деб атаган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти прокурори Жамшид Файзиевга танбеҳ бериб, унга вазиятни ўнглаш учун 10 кун муҳлат берган. Президент прокурорларни ёқтирмаслигини таъкидлар экан, улар «энг катта ўғрилиги», «бошқаларни ўғриликка» даъват этишини айтади.

«Дунёқарашингни ўзгартирмасанг, кеч бўлади. Сенга ўн кун муҳлат, қадамларинг барибир ёқмаяпти. Битта ўзинг қолдинг, ҳаммани ишдан олдим. Мен ўзи прокурор деганни, кечирасизлару, жудаям ёмон кўраман. Буни очиқча айтаяпман. Туман ҳокими, вилоят ҳокими бўлиб ишлаганимда кўрганман. Бу ноинсофлар прокурорча бўлиб, юриши ўзгариб қолишини, одамни менсимай қўйишини жуда яхши биламан. Жуда яхши биламан.

Ўзи биринчи ўғри улар. Яна ҳаммани ўғриликка даъват қилади. Энг катта ўғри улар.

Биз янги бош прокурор қўйганмиз. 80 фоиз одамни ўзгартирдик. Аввалги бош прокурордан қолган ўғри тизимдан қолганларнинг асосий қисмини ишдан олдик. 15-20 фоизи юрибди. Файзиев ҳам шулардан. Барибир охиригача ўзгартирамиз. Ёки прокурор ҳалол ишлайди, ёки прокуратурани бутунлай йўқ қиламиз. Одамларнинг бошига бало бу прокурорлар. Ҳалол ишламаса, кетади ҳаммаси.

Ҳамма аравани бирдек тортиши керак. Одамларни рози қилиш керак. Прокурор қачон яхши яшайди? Халқ яхши яшаса! Лекин буларнинг уйларини қаранглар! Машиналарини қаранглар! Нима, улар атом реактори яратганмиди? Бир-иккитаси фамилиясини тўғри ёза олмайди. Лекин прокурор бўволади, таниш-билиш билан, кейин ғўддаяди. Шунинг учун ёмон кўраман уларни. Булар издан чиқиб кетган ЭДИ. Мана энди ҳалол ишлашга ҳаракат қилаётган одамлар билан ишлаяпмиз. Уларга шароитлар яратиб бераяпмиз», деган президент.

Президент ўзидан кетиб қолган прокурорларнинг жойи қамоқда эканини эслатиб ўтган.

«Давлат керак эмас унақаларга. Кўчада битта безори ҳаммани бошқариб юришига йўл қўйиб бўлмайди. Тошкент вилоятидаям ҳали бор бир-иккита. Кўпини думини уздик, яна бир-иккитаси бор. Тагига ета олмаяпман ҳозирча.

Ман ҳаммасини биламан, худога шукр. Ўзидан кетганларни кўпи қамоқда ўтирибди. Бундан кейин ҳам ўтиради. 

Ҳозирча арқонни узун ташлаб қўйганман. Узун қилиб. Биттада тортволамиз. Давлат билан ким ҳазиллашади? Ҳеч ким ҳеч қачон ҳазиллаша олмайди.

Халқ манфаати биринчи ўринда бўлиши керак.

Прокурор шундан хулоса қилиши керак. Бу ерда Муҳиддинов дегани прокурор бўлган. Кўринглар неча йилга кесилиб кетди. (Тошкент вилоятининг собиқ прокурори, 2011 йилда ишдан олинган ва 14 йил муддатга қамалган).

Ҳамма эшитсин: Биз учун ҳеч ким авторитет эмас. Фақат халқ, фақат халқ ва яна бир марта фақат халқ.

Мендан бошлаб ҳаммамиз халққа хизматкормиз. Менда фақат битта ваколат бор - халқ берган ишонч. Шу туфайли туманларга бориб юрибман. Халқ берган ваколатим билан шу ишларни қилиб юрибман. Бошқа ваколатим йўқ. Манда ваколат йўғу, сизларда қандай ваколат бўлади? Кимсизлар?

Ноинсофларни тўғри йўлга бошласак, жамиятимиз ўзгаради. Шундай ишламасак, тартиб бўлмайди», дея куюниб гапирган президент.

Маълумот учун, 15 йил давомида Ўзбекистон бош прокурори сифатида фаолият юритган Рашид Қодиров 2015 йил апрелида ишдан олинганди. Ўшанда бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёев Ихтиёр Абдуллаевни Ўзбекистоннинг янги бош прокурори сифатида жамоага таништирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар