Столтенберг: НАТО ва Россиянинг муносабатлари «совуқ уруш» давридан бери энг мураккаб ҳолатда 

Жаҳон 04 Август 2017 7734

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг CNN телеканали эфирида маълум қилишича, альянснинг Россия билан муносабатлари «совуқ уруш» давридан бери энг мураккаб ҳолатда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Ўйлашимча, НАТОнинг Россия билан муносабатлари айни дамда «совуқ уруш» тугаганидан бери энг мураккаб ҳолатда эканини айтиш тўғри бўларди», - дея таъкидлаб ўтди у.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Ғарб «совуқ урушдан» сўнг «Россия билан қалин ҳамкорликни йўлга қўя олишига» умид қилган.

Шу билан бирга, у Россияни Қримнинг қўшилиши ва «Украина шарқидаги вазиятнинг беқарорлашиши» туфайли танқид қилди.

Бироқ Столтенбергнинг айтишича, Россия билан мулоқот қилиш мумкин. Бунда вазиятни янада кескинлаштирмаслик ва янги «совуқ уруш»дан қочиш катта роль ўйнайди.

Кўпроқ янгиликлар