Tesla ўз ходимлари уйларига қуёш панелли томлар ўрната бошлади

Технология 04 Август 2017 3331

Tesla компанияси ходимлари қуёш панелларига эга янги томларни ола бошладилар. Шу йўл билан уларнинг меҳнатини мукофотлашга ва янги технологияни амалда қўллаб кўришга қарор қилинди.

Автомобилларнинг янги моделлари каби ўз уйини биринчи бўлиб компания асосчиси Илон Маск янгилади. Унинг ортидан қуёш панелларини бошқарувчи лавозимларни эгалловчи баъзи ходимлар ўрнатдилар.

Электр энергия тўплай олувчи илк қуёш черепицаси Маск томондан ўтган йил тақдим қилинганди. Tesla томлари оддий қурилиш материалларини имитация қилувчи турли рангларга эга ва 100 фоизгача электр энергияни тежашга имкон беради.

Tesla томларга нархларни маълум қилди ва уларга буюртмалар олмоқчи. Компанияда бу томларга умрбод кафолат берилиб, том ва аккумулятор батареяларга улар ўрнатилган уй тургунча хизмат кўрсатиш ваъда қилинган. 

Маскнинг "Tesla томлари нархи анъанавий қопламаларникига яқин" деган тасдиғига қарамай, бу томларга нархлар анчагина юқори, чунки харидорлар қуёш пластиналаридан ташқари нархи 6 минг доллар турадиган Powerwall аккумуляторидан 1-2 та сотиб олишлари керак бўлади.

Кўпроқ янгиликлар