Тошкент шаҳрида жиддий ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги гуруҳлардан бирида хабар қолдирилган.

Маълум бўлишича, Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприкда “Нексия” автомашинаси ЙТҲга учраган. Баъзи фойдаланувчиларнинг ёзишича, катта тезликда ҳаракатланган машина йўл четидаги тўсиққа келиб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи транспорт воситаси ичида тиқилиб қолган. 

Бошқа бир фойдаланувчининг сўзларига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Уни касалхонага олиб кетишгани айтилди. 

Ҳозирча ҳайдовчининг аҳволи ва ҳодисага нима сабаб бўлгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Фото: Facebook/DRIVERS.UZ