Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қатор ташкилий ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, 30 июлдан 3 августга қадар бўлган муддат мобайнида вилоят ҳудудида 25 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 26 нафар шахс турли даражада тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ брифингида иштирок этган Кун.uz мухбири хабар қилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 5 минг 385 та йўл ҳаракати қоидабузарликлар аниқланди. Булардан, қўпол қоидабузарликлар 1 минг 934 тани, жумладан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 115 тани, белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлиги 755 тани, чорраҳалардан ва светофордан ўтиш қоидасини бузиш 16 тани, одам ташиш қоидасини бузиш 721 тани, телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 26 тани ва бошқа қоидабузарликлар 438 тани ташкил этади. 

Шунингдек, 1 минг 496 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 153 та транспорт воситасини ўт ўчириш воситаси, жилет ва дори-дармон қутисисиз бошқариш, 76 та транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва 2 та автоулов ойнасини қорайтирилган ҳолда бошқариш қоидабузарликлари аниқланган.