Қатар ва Туркия 6-7 август кунлари қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказади, деб хабар берган Қатар мудофаа вазирлиги.

Машқлар доирасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласи 31 июль куни Туркия ҲДКнинг TCG Gökova кемаси бортида Қатар ҲДК қўмондони контр-адмирал Муҳаммад бин Носир ал-Муҳаннадий иштирокида муҳокама қилинди.

Кема капитани – Ҳасан Ўзюрт Қатар ҲДК қўмондонига технологик ҳолат ва ҳарбий кемадаги қурол ҳақида ахборот берган.

Туркиянинг бортида 214 ҳарбий хизматчиси бўлган кемаси Доҳа жануби-шарқидаги Ҳамид портига Туркия ва Қатар ҲДКнинг қўшма машқларида иштирок этиш учун келган.