«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Эргаш Рахматуллаевич Шоисматов ўз лавозимини тарк этган.

Компания сайтидаги маълумотга кўра, айни вақтда Алишер Сайфуллаевич Мустафоев бошқарув раиси ҳисобланади.

Эргаш Шоисматов «Ўзтрансгаз»га ўтган йилнинг декабридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. У ўз вақтида бош вазир ўринбосари бўлган.

Алишер Мустафоев бунгача «Муборакнефтгаз» корхонасида бош муҳандис сифатида ишлаган.