Венесуэла бош прокуратурасининг хабар беришича, Каракасдаги Испания элчихонасига номаълум шахслар ҳужум уюштирган.

«Бош прокуратура Испаниянинг Каракасдаги элчихонасига ҳужум ҳолати бўйича суриштирув ўтказмоқда», - дейилади прокуратуранинг твиттердаги хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки номаълум шахс Испания элчихонасига мотоциклда келиб, бинога ёнувчи аралашмага эга бир неча шиша идишларни улоқтиришган.

Айни дамда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ Венесуэла ТИВ раҳбари ёзнинг ўзида иккинчи марта ўзгаргани хабар берилганди.