Андижонда маҳалла маъмурияти ва профилактика инспекторлари учун коллеж биносида алоҳида хизмат хоналари ташкил этилди

Жамият 05 Август 2017 4044

Андижон шаҳридаги Иқтисодиёт коллежи биносида “Сарвонтепа” маҳалласи маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактика инспектори учун хизмат хоналари берилди.                    

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тез фурсатларда таълим муассасасида ҳар икки тузилма учун  барча қулайликларга эга бўлган маскан ташкил қилди.

Хизмат хоналарининг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда жамоатчилик вакиллари, маҳалла нуронийлари иштирок этдилар. 

- Ёшлар тарбияси жамиятимизнинг энг долзарб вазифаларидан бири,- дейди Сарвонтепа маҳалласи оқсоқоли Хамидулло Атаханов. – Ҳудудлардаги таълим муассасалари қошида маҳалла ҳамда ички ишлар ходимлари билан ёшларимиз тарбияси, ўқиш сифати, давоматини яхшилаш учун ҳамкорликда иш олиб бориш учун қулай шароит яратилмоқда.

Тадбир иштирокчилар иш олиб бориш учун масканда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар