Apple компанияси жорий йилда LTE технологияси қўллаб-қувватланувчи Apple Watch смарт-соатларини тақдим этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан ёзмоқда.

Шу тариқа, Apple девайсидаги янги модель интернетга уланиши ва смартфонга боғланмаган ҳолда қўнғироқларни амалга ошириши мумкин.

Бундан ташқари, газета маълумотларига кўра, компания ҳар йили смарт-соатларнинг янги моделини чиқаришни режалаштирмоқда.