Ногиронлар учун спорт тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланувчи Special Olympics халқаро ташкилоти Чикагода “ўрдак дербиси”ни ўтказди – дарё бўйлаб 60 мингта резина ўрдакчалар “ўзаро баҳслашди”.

12-маротаба ўтказилаётган хайрия тадбирида исталган киши иштирок этиши мумкин эди. Бунинг учун беш долларни сарфлаш ва ҳеч бўлмаса битта резина ўрдакчани харид қилиш керак эди. Анъанага кўра, кимнинг ўрдакчаси финишга биринчи бўлиб етиб келса, ўша инсон автомобиль эгасига айланиши мумкин.

Ўрдакчаларни сотишдан тушган маблағлар спортчи-ногиронларга ёрдам кўрсатиш ва Халқаро махсус Олимпия ўйинларини ўтказишга йўналтирилади.