Американинг обрўли Consumer Reports нашри турли русумдаги энг яхши автомобилларни аниқлади. Нашр 2017 йилга моделлар қаторидан 10 тоифа бўйича энг яхшиларини танлади. Машиналарнинг барчаси журнал томонидан ўтказилган тест-драйвлар натижасида аниқланган. Танлов мезони сифатида моделнинг якуний баҳоланиши, ишончлилик рейтинги, хавфсизлик кўрсаткичи ва мижозлар фикри эътиборга олинган. Нашр сўнгги мезон – харидорлар фикри борасида 300 мингдан ортиқ истеъмолчиларнинг 2014 йилдан кейинги моделлар қаторига доир қарашларини инобатга олган. Демак, танишамиз, Американинг 2017 йилдаги энг яхши автомобиллари Топ-10 лиги:

Toyota Yaris iA субихчам автомобили

Mazda компанияси томонидан ишлаб чиқилган (айтиш мумкинки, бу ташқи кўриниши ўзгартирилган Mazda2) ва АҚШда Scion номи билан сотилган, унинг бозорни тарк этишидан сўнг Тойотага айланиб яна қайтган машина юқори ишонч кўрсаткичи ва харидорларнинг ижобий фикрларига эга. Consumer Reports автомобилни арзон седанлар орасидаги энг яхшиларидан бири деб эътироф этди. 

Chevrolet Cruze ихчам седани

Consumer Reports вакилларининг қайд этишларича, янги Cruze – ўз таснифида экспертларнинг энг юқори баҳоларига эга бўлган камссонли автомобиллардан биридир. У Honda Civic ва Toyota Corolla билан бемалол рақобат қила олади.

Toyota Prius ихчам гибриди

Ҳа, бу автомобиль Американинг турли рейтингларида доимий равишда қатнашиб келади. Consumer Reports нашрининг таъкидлашича, «Приус»нинг ишончлилик кўрсаткичи ва мижозларнинг ижобий қарашлари борасида юқори натижаларни қайд этган. Харидорларнинг аксарияти навбатдаги машина сифатида айни шу моделнинг янги авлодини харид қилишини билдирган. 

Mazda MX-5 спорткари

Истеъмолчиларнинг ижобий баҳолари, бошқаришда қулайлик ва тежамкорлик, деб ёзади Consumer Reports, родстерга 2017 йилнинг энг яхши машиналари қаторидан жой олишга имкон берди. 

Kia Optima ўрта ҳажмли седани

Consumer Reports нашрига кўра, моделнинг ишончлилик даражаси жуда юқори. Бундан ташқари машина эгалари ҳам фақат ижобий фикр билдиришган. Нашр экспертлари седанни юқори баҳолашган. 

Chevrolet Impala тўлиқ ҳажмли седани 

Экспертлар «Импала»нинг кенг салонини эътироф этишган. Шунингдек, рул бошқаруви, кенг юкхона ва нархининг унчалик ҳам қиммат эмаслиги эътироф этилган. Биргина ишончлилик кўрсаткичи ўртача даражада.

Toyota Highlander ўрта ҳажмли йўлтанламас

Prius каби бу йўлтанламас ҳам тез-тез турли рейтингларда пайдо бўлади. 8 босқичли АУҚ билан жиҳозланган янгиланган Highlander Consumer Reports ишончига сазовор бўлди.

Audi Q7 қиммат йўлтанламас

Consumer Reports нашрининг ёзишича, Q7 нашр томонидан синаб кўрилган йўлтанламаслар орасида энг юқори баҳони олди. Бу ишончлилик кўрсаткичлари ва харидорлар фикрига ҳам доирдир. 

Honda Ridgeline ихчам пикапи

Экспертларнинг фикрича, бу пикап катта ва оғир тиркамаларни тортиш ёки жуда ёмон йўлларда ҳаракатланишга қўл келмайди. Бироқ айнан у бизнес юритишда катта бўлган пикап эса, балки аҳён-аҳёнда табиат қўйнига чиқишни одат қилган кишилар учун жуда маъқул келган.