Москва вилоятидаги Алабино полигонида "Танк биатлони" мусобақасида иштирок этаётган кувайтлик танкчилар билан ёқимсиз ҳодиса юз берди.

Defence.ru нашрининг хабар беришича, кувайтликлар танкда тез юриш вақтида ҳаддан кучли тезлашиб кетганлар. Натижада кувайтликлар иштирок этаётган Т-72Б3 танки сунъий тўсиқни кечиб ўтаётганда баланд учиб, снаряд отадиган стволи билан ерга "қадалиб" қолган.  

Бу ҳолат фотокамерага муҳрланган.

Интернет фойдаланувчилари ўз изоҳларида таъкидлашларича, бундай хато танкчилар орасида шармандали ҳисобланади.

Кувайтлик танкчилар бундай ноқулай ҳолатга биринчи бор тушаётганлари йўқ. Улар 2015 йилдаги мусобақаларда ҳам танк тезлигини тўғри баҳолай олмай, кескин бурилишда танкларини ағдариб юборгандилар.