GM рул бошқарувидаги муаммолар сабаб 800 минг автомобилини қайтариб олади

Технология 05 Август 2017 16826
Фото: chevrolet.ca

Американинг йирик автомобилсозлик концерни General Motors (GM) бутун дунё бўйлаб 800 минг атрофидаги Chevrolet Silverado 1500 ва GMC Sierra 1500 автомобилларини қайтариб олмоқда. Бунга рул бошқарувидаги нуқсонлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу автомобиллар рулидаги электркучайтиргич кўп ҳолларда паст тезликда ҳаракатланаётганда вақтинча ишдан чиқади. Агар шундай ҳолат рўй берса, ҳайдовчи автомобиль назоратини йўқотиши мумкин. 

Бу чақирув 2014 йилда ишлаб чиқилган моделларга тегишли. Машиналарнинг катта қисми АҚШда сотилган. Аммо, 100 мингга яқин автомобиль бошқа бозорларга етказиб берилган. 

GM дунёнинг 30 давлатида енгил ва юк машиналари ишлаб чиқаради. Концерн бош қароргоҳи Американинг Мичиган штати Детройт шаҳрида жойлашган. Унда 225 минг киши ишлайди. 

Кўпроқ янгиликлар