ХХРнинг Тошкентдаги элчихонаси 2017 йилнинг 1 августдан Хитойга хизмат ва тижорат мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқароларига виза олиш масалалари бўйича қўшимча қулайликларни яратди.

Вазирлик ва идораларнинг давлат хизматчилари учун визалар нота, юқорида кўрсатилган идоралар расмий ёки кафолат хатлари ва Хитой томонининг таклифи орқали берилади. 

Ишбилармон доиралар вакиллари учун эса виза Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кафолат хати, палатада рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, лицензия ва Хитой томонининг таклифи орқали берилади. 

Иккала ҳолатда ҳам ХХР масъул органи томонидан расмий таклиф берилиши мажбурий эмас.