Хоразмда “Ёшлар театри” ташкил этилади

Жамият 05 Август 2017 3128

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамалакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялашга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг №-5106-сонли фармонига мувофиқ жорий йилнинг 5 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Ёшлар маркази”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Дастур доирасида Хонқа туманинидаги “Ваисёз-Қахрамон” фермер хўжалигида ёш тадбиркорлар ва ёш фермерлар билан Президент маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенаши раиси Қаҳрамон Қуранбаев билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотда “Менинг бизнес ғоям” танловида ғолибликни қўлга киритган, бироқ банкдан ҳанузача имтиёзли кредит ола олмаган Султонбоева Чиннипошша исмли қизнинг иши шу заҳотиёқ Қ.Қуранбаев томонидан ҳал қилиб берилди. Банк ходимлари бу ишни 3 кундан ортиқ кечиктирмасликка ваъда беришди. Шунингдек, Чиннипошша имконияти чекланган ёшлар бандлигини таъминлаш маслаласида режа ишлаб чиққани ва бунинг учун унга бино зарурлиги сабаб, Хонқа тумани ҳокими уни жой билан таъминлаши ҳақида келтириб ўтди. Имконияти чекланган ёшлар бандлиини таъминлаш ҳозирда долзарб масала эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қ.Қуранбаев Чиннипошшага Иттифоқ номидан 5 та тикув машинасини совға қилди. 

Бундан ташқари Bookcafe ташкил этиш нияти бўлган, аммо ўзи истиқомат қиладиган туман ҳокимияти томонидан ёрдам ололмаган Диёрбек Қурбонов ҳам ўзига маъқул жойда мазкур кафени очиш борасида Президент маслаҳатчисининг ваъдасини олди. 

Очиқ мулоқот давомида сўзга чиққан Исломбек Авезов эса ўз таклифи сабаб “Ёш сартарошлар уюшмаси” раҳбарлигига Қ.Қўчқорович томонидан тайинланди.

Мазкур мулоқотда сўзга чиққан барча ёшларнинг ишлари юз фоиз ижобий томонга ҳал қилинди. 

Шундан сўнг барча иштирокчилар, республика тарғибот гуруҳи, Ёшлар иттифоқи вилоятлар раислари ва ОАВ вакиллари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий юридик лицейга ташриф буюришди. Лицейнинг бошланғич ташкилот етакчиси хонаси билан танишган Қ.Қуранбаев, бу хонани етарли жиҳозлар билан жиҳозлашни ва намунали ҳолга келтиришни айтди. 

Шундан сўнг ёш вазир ўринбосарлари Алишер Саъдуллаев ва Олим Тўйчиев ўқувчи ёшлар билан суҳбат қуришди.  

Ёшлик спорт мажмуасига қилинган ташриф эса барчани хотирасига муҳрланди.  “Ёзни Камалак билан” тадбири доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида сузиш, футбол, бадиий гимнастика, оғир тош кўтариш, бокс, енгил атлетика, шахмат, гандбол ва қўлтўпи спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Улар Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаш раислари томонидан тақдирланишди. 

Ёшлар марказининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Пўлат Раззоқович сўзга чиқиб, ёшларни қўшалоқ байрам билан табриклади. Сўзга чиққан Қаҳрамон Қуранбаев Хоразм ёшлари учун учинчи театр ташкил этилиши ва у “Ёшлар театри” деб номланиши ҳақида таъкидлаб гапирди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар