Иллинойс штатида Обаманинг туғилган куни байрам сифатида нишонланадиган бўлди

Жаҳон 05 Август 2017 3915
Фото: whitehouse.gov

АҚШнинг Иллинойс штати губернатори Брюс Раунер 4 август штат ҳудудида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама куни деб эълон қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Huffington Post нашри хабар бермоқда. 

"Ҳар йили 4 август "Барак Обама куни" сифатида нишонланади. Бу кун ўзининг фаолиятини Иллинойс одамларига хизмат қилишдан бошлаган ва ўз ҳаётини америкаликлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ва жамоалар орасида кўприкларни йўлга қўйишга бахшида қилган АҚШнинг 44-президентига бағишланади", деб айтилган фармонда.

Байрам федерал байрам ҳисобланмайди, шу сабабли барча давлат муассасалари бу кун ишлайди.

Обама 1961 йилнинг 4 августида Гавайида туғилган. У АҚШ президенти бўлиб сайлангунча Иллинойс штатидан федерал сенатор ҳисобланган.

Кўпроқ янгиликлар