Италиялик аёл теннисчининг барча унвонлари ўғирлаб кетилди

Спорт 05 Август 2017 3186
Фото: AP

Жуфтликда "Катта дубулға" сериясига кирувчи барча мусобақаларни юта олган италиялик аёл теннисчи Роберта Винчи номаълум кимсалар унинг уйидан у фаолиятида қўлга киритган барча унвонларни ўғирлаб кетишганини маълум қилди. 

"Бир неча кун аввал менинг Тарантодаги уйим тунаб кетилган. Ўғрилар нафақат турли қимматбаҳо нарсаларни, балки мен учун қадрли бўлган – мен қўлга киритган унвонларни ҳам ўғирлаб кетишган. Бу унвонлар шунчаки рамзлар бўлса ҳам, улар менга ҳар куни нима учун машқ қилаётганимни, кортга чиқаётганимни эслатиб турардилар.

Бу номардларча ва аҳмоқона ишдир. Мен хотираларим, кўз ёшларим, пешона терларим, толиқишларим, табассумларим, ишимга содиқлигим ва мен борган қурбонлар мужассамланган бу унвонларимга энди ким эгалик қилаётганини билишни истардим", деб ёзган теннисчи Instagram’да.

34 ёшли Винчи якка тартибда WTA’нинг 10 та унвонини ва жуфтликда 25 та унвонини қўлга киритган. Спортчи ҳозирда дунё рейтингининг 37-поғонасини эгалламоқда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар