«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг маълум қилишича, жамоа яримҳимоячиси Адам Лаллана «Ауди Кап» мусобақаси финали «Атлетико»га қарши учрашувда (1:1, 4:5 пен бўйича) оёғининг сон қисмидан жароҳат олиб, бир қанча муддат сафдан чиқди.

«Афсуски, Адам бир-икки кунга эмас, бир неча ойга сафдан чиқди. Бу унчалик яхши хабар эмас. Ўйлашимча, у август ва сентябрь ойларида жамоага ёрдам бера олмайди.

Биз унинг реабилитация жараёнини мунтазам кузатиб борамиз. Лаллана ҳар бир ишга профессионалларча ёндашиб келган, жароҳат олганида ҳам ўз вақтида сафга қайтган», дея Клоппнинг сўзларини келтиради «Ливерпуль» расмий сайти.