Ҳиндистонда амалдаги партия томонидан вице-президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатилган Венкайа Нейду шанба куни ўтказилган сайловда устун келди. 68 ёшли янги сайланган вице-президент Анра Прадеш штатидан бўлиб, Бҳаратия Жаната партиясининг собиқ президенти ҳисобланади. У сайловда Ҳиндистон мумтоз арбоби Маҳатма Гандининг набираси, Гопалкришна Гандини мағлуб этиб, партиясининг сиёсий мавқейини янада мустаҳкамлади.

Ҳиндистонда мавжуд қонунчиликка кўра, вице-президент юқори парламент палатасининг спикери лавозимида ҳам фаолият олиб боради. Эътиборлиси шундаки, Бош вазир Моди тузган иттифоқнинг айнан шу палатада ўрни кам эди. Мамлакат президенти Рам Нат Ковинд ва Нейдуларнинг тақдирини сиёсий фаолиятининг бошида Раштрия Сваямсевак, Миллий кўнгиллилар блоки, Ҳинди сиёсий гуруҳларининг ғоявий макони бирлаштириб туради.

БЖПнинг Парламент қуйи палатасида 545 ўринга эгалик қилиши, юқори палатада эса кучсиз бўлиб қолиши, Наидунинг ғалабасини аниқ қилиб қўйган эди.