Маҳатма Гандининг невараси Ҳиндистон вице-президентлиги учун курашади

Жаҳон 05 Август 2017 3755

Ҳиндистон парламенти 5 август куни мамлакатнинг янги вице-президентини сайлайди. Ушбу лавозимга курашувчи икки номзод орасида Гопалкришну Ганди — Ҳиндистон мустақиллиги учун курашган Маҳатма Ганди невараси ҳам бор.

Ҳозирги вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансорий муддати 10 август куни поёнига етади. У ушбу лавозимда иккинчи муддатини ҳам тугатмоқда. Ансорий илк бора 2007 йилда Ҳиндистон миллий конгресси томонидан номзоди илгари сурилиб, сайланган эди. 

Конституцияга мувофиқ, вице-президент "лавозими бўйича" парламент юқори палатаси раиси ҳисобланади.  Шу билан бирга у давлатнинг иккинчи юқори лавозимли шахси бўлиб, давлат раҳбари йўқлигида, ўлимида ёки беморлигида унинг мажбуриятларинии бажаради. 

Ҳиндистон қонунчилигига мувофиқ, мамлакатнинг 35 ёшдан катта ҳар қандай фуқароси вице-президент бўлиши мумкин. Фақат у марказий ва минтақавий ҳокимият тузилмаларида ҳақ тўланадиган лавозимларда ишламаган бўлиши керак. Бундан президент, вице-президент, штат губернатори ва вазирлик лавозимлари истисно қилинган. 

Бундан ташқари у маълум бир талабларга жавоб бериши керак. Хусусан, ақлдан озмаган ёки кассодга учрамаган бўлиши таалаб этилади. 

Номзод сайловчилар ҳайъати томонидан сайланади. Сайлаш жараёнида депутатга номзодлар рўйхати тақдим этилади, у ўзи маъқул кўрган номзод тўғрисида 1 рақамини қўйиб, қолган номзодларни 2, 3 ва ҳакозо рақамлар билан белгилаб чиқади. Шу бугуннинг ўзида бўладиган овозни санаш жараёнида номзод мутлақ устунликни (395/790) қўлга киритмаган тақдирда ҳам кимнинг кўп овоз олгани ойдинлашади. 

Номзодлар

Гарчи Ҳиндистон давлатчилик тизимида вице-президент унчалик ҳам таъсирга эга бўлмаса-да, унинг учун икки кучли сиёсатчи кураш олиб бормоқда. 

Ҳиндистон миллий конгрессига мухолиф партия ҳисобланган "Бирлашган прогрессив альянс" коалицияси Маҳатма Гандининг невараси Гопалкришну Ганди номзодини илгари сурди.

Ҳукмрон Миллий демократик альянси Бош вазир Нарендра Моди ҳукуматида Ахборот ва шаҳарсозлик вазири лавозимида ишлаб келаётган "Бхаратия Жаната Парти" арбоби  Венкай Найду номзодини илгари сурмоқда. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар