Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат бош прокурори Луис Ортега Диасни мухолифат вакилларига ҳомийлик қилишда айблади. Бу ҳақда Venezolana de Televisión телеканали хабар бермоқда.

«Прокуратуранинг қуролли исёнларга қатнашиши, қонунбузарларга уч ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида ҳимоя тақдим этиши; мамлакат олдида очиқ айтмоқдамизки, агарда бу ерда ҳақиқатдан ҳам ҳаракат қилган прокуратура бўлганида, аллақачон барча... жиноятчилар қўлга олинган, судланган ва қамоққа ташланган бўларди, ҳамда тинчлик ўрнатиларди», - деган Мадуро.

Аввалроқ Мадуро Мексика президентини Трамп томонидан “зўрланган хизматчи” деб атаганди.