Мексика федерал суди АҚШдан картошка импортини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, картошка маҳсулоти етиштирувчилар гуруҳи америка картошкаси импортига конституциявий тақиққа эришмоқчи бўлган. Уларнинг иддао этишича, айнан ушбу давлатдан импорт қилинувчи картошка туфайли қишлоқ хўжалиги экинлари орасида касаллик тарқаётган экан.

Суд қарорига кўра, тақиқ «мексикаликларнинг озиқ-овқат суверенитети ва майдонларни сақлаб қолиш бўйича коллектив ҳуқуқи»ни асраб қолишга йўналтирилган.