Олий лига. Икки ўйинда бир хил натижа

Спорт 05 Август 2017 8601

Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Улардан бирида «Нефтчи» ўз уйида «Шўртан»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида меҳмонлар вакили Лазиз Убайдуллаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди, бироқ орадан кўп ўтмай мезбонлар таркибида захирадан майдонга туширилган Мўйдин Мамазулумов ўз исмини таблога ёздириб қўйди ва мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди. Натижада «Нефтчи» Олий Лига доирасида кетма-кет ғалабасиз ўйинлари сони 6тага етди.

Иккинчи ўйинда «Олмалиқ» «Бухоро»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. 35-дақиқада Игорь Йелич пенальтини ноаниқ бажариб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишни уддалай олмаган бўлса, 70-дақиқада Иван Нагаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг сўнггида бош ҳакам Равшан Эрматов белгилаган яна бир пенальтини бу сафар Шота Григалашвили аниқ амалга ошириб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Олий лига, 16-тур

«Нефтчи» – «Шўртан» 1:1 (0:0)

Голлар: Мўйдин Мамазулумов (68) — Лазиз Убайдуллаев (63). 
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Камронбей Кападзе, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдужамол Исроилов, Иброҳим Раҳимов, Мансур Саидов, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров
«Шўртан»: Алибек Туробов, Жамол Отақулов, Ҳасанбой Эргашев, Игорь Таран, Лазиз Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Суннатилла Мамадалиев, Дилшод Хушбоқов, Аббос Омонов, Отабек Нарзуллаев, Руслан Мелзиддинов

«Олмалиқ» – «Бухоро» 1:1 (0:0)

Гол: Шота Григалашвили (90, пенальти) — Иван Нагаев (70).
Ноаниқ пенальти: Игорь Йелич (35, Олмалиқ)
«Олмалиқ»: Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев (Шота Григалашвили, 74), Шоҳназар Норбеков (Виктор Клишин, 73), Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Зафар Полвонов, Раҳматулло Бердимуродов, Санжар Рихсибоев (Лутфулла Тўраев, 75), Игорь Йелич, Владислав Косминин.

«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Бобур Омонов, Ивор Вейцер (Алишер Саноев, 46), Санъат Шихов, Артём Филипосян, Роббим Ҳасанов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Иван Нагаев (Азамат Алланиёзов, 76) Жавоҳир Қаҳрамонов (Эргаш Исмоилов, 82).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар