Олий лиганинг иккинчи даврасини бошлаб берган учрашувда Тошкентнинг «Обод» клуби Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи ва иккинчи бўлим сўнгги дақиқаларида Аъзам Алиев ва Аббосбек Махсталиев томонидан киритилган голлар меҳмонларга ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Навбаҳор» ҳисобидаги очколар сони 22тага етказди ва 5 ўрин юқорилаб 7-ўринга кўтарилиб олди. «Обод» эса 9 очко билан 16-ўринда қолмоқда

Олий Лига, 16-тур

«Обод» – «Навбаҳор» 0:2 (0:1) 

Голлар: Аъзам Алиев (44), Аббосбек Махсталиев (90).

«Обод»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Санжар Тўрақулов (Достон Абдураҳмонов, 69), Тимур Васильев, Абдурасул Комилов (Муҳаммад Комилов, 85), Босит Раҳимов, Рустам Аъзамов, Бурҳон Усмонов (Павел Соломин, 59), Тимур Толипов, Элбек Равшанов, Иброҳим Абдуллаев, Обид Ҳакимов.
«Навбаҳор»: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ойбек Қиличев (Илҳом Бойдедаев, 90+1), Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Сардор Азимов (Аббос Махсталиев, 61), Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азизбек Турғунбоев (Дониёр Усмонов, 83), Неманья Йованович.
Огоҳлантиришлар: Рустам Аъзамов (39) — Неманья Йованович (23), Жаҳонгир Меҳмонов (26).