Руҳоний: Эрон ҳеч қачон ядровий битимни бузмайди, бироқ қоидабузарликларга жавоб беради

Жаҳон 05 Август 2017 4222
фото: AFP

Эрон ҳеч қачон Эрон атоми бўйича келишувни бузмайди, бироқ ядровий битимда иштирок этаётган АҚШ томондан қўйиладиган қоидабузарликларга жавоб беради. Бу ҳақда 5 августда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иккинчи муддатга инаугурацияси муносабати билан сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

"АҚШнинг ядровий келишув доирасида ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги АҚШнинг ишончга лойиқ бўлмаган ҳамкорлигини кўрсатади", деб айтди Руҳоний Мажлис (парламент) биносидаги нутқида. "Эрон ҳукумати ва халқи ҳеч қачон ядровий битимни биринчи бўлиб бузмайди, бироқ АҚШнинг қоидабузарликларига жавобан жим турмайди", деб қўшимча қилган Эрон президенти.

Руҳоний Эрон ва жаҳоннинг етакчи 6 давлати (Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия) томондан қабул қилинган Қўшма ҳар томонлама ҳаракатлар режасини ва Эрондан эмбаргонинг олинишини амалдаги ҳукуматнинг асосий ютуқларидан бири деб атади. Эрон президенти ўз нутқида Эрон ҳукумати ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқлигини ва қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятидалигини таъкидлаб ўтди. Руҳоний шу муносабат билан исталган минтақавий, жумладан Сурия ва Ямандаги инқирозларни мулоқот орқали ҳал қилиш зарурлигини айтиб ўтди. "Жаҳон давлатлари билан конструктив ҳамкорлик ва минтақадаги давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун зарурдир", деб айтди Руҳоний. 

Эрон президенти унинг Теҳрондаги инаугурациясига йиғилган хорижий делегациялар аъзоларига миннатдорчилик билдирди ва "хорижлик меҳмонларнинг иштирок этиши" Эрон ва бошқа давлатлар ўртасидаги яхши муносабатлар белгиси эканлигини таъкидлаб ўтди. 

68 ёшли Руҳоний мамлакатда 19 май куни ўтган президент сайловлари натижаларига кўра иккинчи муддатга қайта сайланди. Унинг номзодига 57 фоиз сайловчилар (23,5 млн киши) овоз берган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13307 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20670 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10328 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11153 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38231 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52215 Жамият
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:28 3 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 722 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 546 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Кўпроқ янгиликлар