Саудия ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсумига 30 минг тиббий ходимни жалб этади

Жаҳон 05 Август 2017 4631
Фото: day.az

Саудия Арабистони ҳукумати ҳожиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 минг тиббий хизматчиларни жалб этишни режалаштирган. Мусумонлардан имкон топганлари йилда бир марта Ислом динининг муқаддас қадамжолари – Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларини зиёрат қилишга келишади. Бу ҳақда Саудия подшоҳлигининг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Бу йилги ҳаж мавсумининг бошланиши тахминан 30 августларда бошланади ва 1-2 сентябрларда Қурбон ҳайити билан тугайди. Шу муддатда 30 минг тиббий ходим сафарбар этилади. Улар исталган вақтда ёрдамга муҳтож ҳожига ёрдам беришга шай туришади. 

Бундан ташқари вазирлик менингит ва гриппга қарши эмлаш дастурини ҳам ишга туширган. Зиёратчилар Жидда халқаро аэропортига келганларидан сўнг, ЖССТ меъёрлари бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади. Шу билан бирга, Саудия Арабистони элчихонасига виза учун ҳужжат топширганда мажбурий тартибда менингитдан эмлангани ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши шарт. 

Ҳаж вақтида Макка ва Мадина шаҳарлари, Арофат тоғи атрофи ва Мино водийсига яқин 25 та шифохона фавқулодда тартибда фаолият юрита бошлайди. У ерда августнинг охирги кунлари ва сентябрь ойи бошларида миллионлаб зиёратчилар тўпланишади. Вазирлик, шунингдек, 150 дан ортиқ кўчма госпиталларни ташкил этади. Беморларни зудлик билан бошқа жойга кўчириш учун 100 та тиббий ёрдам машинаси навбатчилик қилади. 

Ҳаж Ислом динининг бешта устунидан биридир. У Зулҳижжа ойининг 8-куни бошланиб, 5 кун давом этади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар