Теҳронда Ҳасан Руҳонийнинг инаугурация маросими бўлиб ўтади

Жаҳон 05 Август 2017 4076
Фото: AP

5 августда Теҳронда Эрон Ислом Республикасининг 7-президенти, иккинчи муддатга сайланган Ҳасан Руҳонийнинг лавозимига киришиши тантанали маросими бўлиб ўтади. Руҳоний мамлакат парламенти биносида қасамёд келтиради ва шу тариқа икки кунлик инаугурация жараёнини якунлайди.

Эрон раҳбари ва диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаманеий Руҳонийни бу лавозимга 4 август куни тасдиқлади. Шу ондан бошлаб унинг 4 йиллик президентлик муддатининг ҳисоб боши бошланди. 

Мамлакат конституциясига кўра, Руҳоний президент қасамёди матнини ўқийди ва уни имзолайди, сўнгра қисқача нутқ сўзлайди. Шундан кейин у маросимга таклиф қилинган хорижий делегация раҳбарлари билан учрашади.

Руҳонийни шахсан табриклагани 100 дан кўпроқ давлатдан фахрий меҳмонлар келадилар, бу Эрон тарихидаги рекорд натижадир. Теҳронда таъкидланишича, Руҳонийнинг инаугурациясига катта қизиқиш АҚШнинг янги санкциялари ортида бутун дунёга билдириладиган "муҳим нома" ҳисобланади.

Теҳронга Буюк Британия, Германия, Франция, Хитой, Россия делегациялари, ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Федерика Могерини келиши кутилмоқда. 

Руҳоний ўз маъмуриятининг яқин 4 йилга асосий вазифалари сифатида ички муаммолар: ночорлик, ишсизлик, коррупция, инфляция билан курашишни айтган. У шунингдек аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча ишни қилишга ваъда берган. 68 ёшли сиёсатчи бу ҳақда Теҳрондаги Имом Ҳомейний масжидида президент лавозимига тасдиқланиши маросимида айтиб ўтган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар