Трамп Макрон билан Сурия, Венесуэла ҳамда Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Жаҳон 05 Август 2017 3413

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франция етакчиси Эммануэль Макрон ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Президент Дональд Трамп бугун президент Эммануэль Макрон билан мулоқот ўтказди. Бунда Сурия ва Ироқдаги давом этаётган инқирозга нисбатан мамлакатлар ҳамкорлигини яхшилаш ва Эроннинг салбий таъсирига қарши туриш муҳокама қилинди», - дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Ливиядаги сиёсий вазият, шунингдек, Венесуэла ҳамда Украинадаги ҳолат бўйича ҳам фикр алмашишган.

«Улар президент Николас Мадуронинг Венесуэладаги режими мамлакат аҳолиси ҳуқуқларини тиклаши кераклигини қайд этишди, ҳамда Украинада вазиятни ҳал қилишда томонлар Минск келишувларига риоя этишлари лозимлиги муҳимлигини таъкидлашди», - дея қайд этилади Оқ уй хабарида.

Бундан ташқари, Трамп ва Макрон Шимолий Кореяга тегишли бўлган «ўзаро манфаатлар»ни ҳам муҳокама қилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар